Мадрид дербиси олдидан…

Бугун Испания Ла лигаси 31-тури доирасида “Сантьяго Бернабеу”да Мадрид дербиси бўлиб ўтади. Биз эса ушбу дерби олдидан сизларга турли қизиқарли фактларни тақдим этишда давом этамиз.

>>Мадрид дербиси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>“Атлетико” ва яна 5 та Роналдунинг Ла лигадаги севимли жамоалари

>>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

Статистика

• Ушбу жамоалар Испания чемпионатида 159 бор тўқнаш келишган ва “Реал” ҳисобида 86 дербидаги ғалаба мавжуд;

• Ла Лигадаги сўнгги 10 ўйиннинг 4 тасида “Атлетико” яна шунчасида “Реал” ғалаба қозонган. Қолган икки баҳс эса дуранг билан хотима топган;

• Жамоаларнинг бу мавсум Ла лигадаги энг яхши тўпурарлари:

“Реал”: Криштиану Роналду – 19 та гол

“Атлетико”: Антуан Гризманн – 14 та.

Ва яна…

• “Атлетико” 2000 йилдан то 2012 йилга қадар ҳамшаҳарларини бирор марта мағлуб эта олмаган;

• “Матрасчилар” ушбу нохуш анъанага 2013 йилда чек қўйишган. Ўшанда “Атлетико” Испания кубоги доирасидаги дербида “Сантьяго Бернабеу”дан ғалаба билан қайтган;

• Чемпионат доирасида сўнгги 7 дербининг 4 тасида Диего Симеоне жамоасининг қўли баланд келган;

• Шундай бўлсада, “бланкослар” 2014 йилдан буён халқаро майдонда “Атлетико”дан устун бўлиб келмоқдалар.

• Ҳозирда ҳар иккала жамоа ҳам сермаҳсул ўйин намойиш этиб келмоқда;

• Жумладан “Атлетико” сўнгги 6 ўйинда фақатгина бир бор ўз дарвозасидан  тўп ўтказиб юборган холос;

• “Реал” эса сўнгги 10 баҳснинг фақатгина иккисида ўз дарвозасидан тўп  олиб чиқмаган.

Бизнинг таҳиний таркибимиз:

“Реал”: Навас; Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело; Кроос, Каземиро, Модрич; Бейл, Бензема, Роналду.

“Атлетико”: Облак; Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис; Коке, Габи, Сауль, Карраско; Гризманн, Торрес.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!