Магомед Ибрагимов ҳам олтин медални қўлга киритди

Озарбойжонда Ислом бирдамлик ўйинлари давом этаётган бир вақтда Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Олинган сўнгги ахбарларга қараганда, ушбу мусобақада терма жамоамиз ҳисоби яна бир олтин медал билан бойитилган. Яъни, эркин кураш бўйича ўтказилган баҳсларнинг -97 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган финал баҳсида ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов эронлик Шоҳбозигазини 6:4 ҳисобида мағлуб этиб терма жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйган.

Қайд этиш лозим, олдинроқ яна бир ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам ушбу мусобақада ғолиблар сафидан ўрин олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!