Магомед Ибрагимовда мағлубият, Бекзод Абдураҳмонов АҚШ вакилига қарши баҳc олиб боради

Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг -97 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасидаги баҳслари давом этмоқда.

Ушбу вазн тоифасида чорак финал босқичида ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов арманистонлик Георги Кетоевга қарши гиламга кўтарилди. Бироқ, ушбу беллашувда спортчимиз рақибига 12:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва олтин медал учун курашдан чиқди.

Шунингдек, -74 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Бекзод Абдураҳмоновнинг ярим финалдаги рақиби номи ҳам аниқ бўлди. Полвонимиз ушбу босқичда АҚШ вакили Жордан Бурроусга қарши баҳс олиб боради.

Қайд этиш лозим, Абдураҳмонов ушбу спортчи билан 2016 йилда Рио олимпиадасида баҳс олиб борганди ва ушбу беллашув 11:1 ҳисобида ҳамюртимизнинг фойдасига ҳал бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!