Маҳмуд "Милан"га боради
Италия чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган "Милан" жамоаси таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу жамоа скаутларининг эътиборига истеъдодли ярим ҳимоячи Маҳмуд тушди ва фаолиятини Италия "А" сериясида давом эттириш имкониятига эга бўлди.
Маҳмуд Дахуд айни пайтда Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида ишончли ўйин кўрсатмоқда. Бу футболчига олдинроқ "Ливерпуль", "Ювентус" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари қизиқиш билдираётган эди. Бироқ, менхенгладбахликлар қишки трансферлар вақтида футболчини сақлаб қолишини маълум қилди.
"Милан" клуби эса истеъдодли ярим ҳимоячисниёзда трансфер қилмоқчи. Жамоаси билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қиладиган футболчи жорий мавсумда 18 та учрашув ўтказди ва битта гол урди.
Фикрлар