Маҳмуд Мурадов бугун чемпионлик жангини ўтказади

Аралаш яккакураш жангларида (ММА) муваффақиятли фаолият олиб борайтган ҳамюртимиз Махмуд Муродов (13-6, КО6) бугун ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Аввалига ушбу жангда у бразилиялик Давид Рамиресга қарши рингга чиқиши керак эди, бироқ рақибининг жангга тайёр эмаслиги сабабли чемпионлик жангида чехиялик Томаш Пенз билан куч синашади. Жанг XFN камари учун 7 декабрь куни Прагадаги "O2" аренасида ташкил этилади.

Пенз фаолиятини 2006 йили бошлаган ва шу вақтга қадар 21 та профессионал жанг ўтказиб, 11та ғалаба (6 нокаут) ва 10 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!