Маҳмуд Мурадов чемпионлик камарига эга чиқди (Фото)

26 июнь,2017, 15:33 2483

Маҳмуд Мурадов чемпионлик камарига эга чиқди (Фото)

Ўзбекистоннинг энг кучли ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов куни кеча Чехияда XFN чемпионлик камари учун Зоран Додга қарши жанг қилди. 

Ушбу жангда ҳамюртимиз рақибини аяб ўтирмади. Бутун жанг давомида катта устунликка эга бўлган Маҳмуд рақиби устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангдан олинган энг сара фотоларни томоша қилишингиз мумкин: