Маҳрез "Ювентус"га ўтади

15 март, 11:45 514

Маҳрез

 

Ўтган мавсумда "Лнстер" жамоасининг Англия чемпионлигини қўлга киритишига катта ҳисса қўшган Рияд Маҳрез ёзда кўплаб жамоалардан таклиф бўлса-да, ўша пайтдаги бош мураббий Клаудио Раньери билан қолишни маъқул кўрган эди.

Энди "Лестер" бошқарувидан Раньери олингач, Маҳрезнинг ҳам кетиш эҳтимоли ортиб бормоқда. Айни пайтда бу футболчига Италия нинг энг қудратли клуби "Ювентус" харидор бўлмоқда.

26 ёшли жазоирлик ярим ҳимоячидан ташқари "Ювентус" ўз таркибига Федерико Бернардески ("Фиорентина") ва Дугласа Коста ("Бавария") каби футболчиларни ҳам қўшиб олмоқчи.

SPORTS.uz