Маҳрез ёзда “Барселона”га ўтади-ми?!

Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Лестер” клуби етакчиси Риёд Маҳрез мавсум якунлангач жамоани тарк этиб, Испания Ла Лигасига йўл олиши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра Каталониянинг “Барселона” клуби жазоирлик футболчини ўз сафида кўришни истамоқда. Маҳрезнинг трансфери “кўк-анор ранглилар”га таҳминан  35-40 миллион еврга тушиши мумкин.

Маълумот учун, Риёд Маҳрез жорий мавсум Англия премьер-лигасида 26та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!