Макелеле: Мени Канте билан таққосламанглар!

3 июнь,2017, 21:24 274

Макелеле: Мени Канте билан таққосламанглар!

“Челси” клубининг собиқ футболчиси, ҳозирда “Суонси” клубида фаолият мураббий бўлиб ишлаётган  Клод Макелеле “аристократлар”нинг франсиялик ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте билан уни таққослашлари ёқмаётганини айтиб ўтди.

“Бугунги кунда Канте жаҳондаги энг яхши ярим ҳимоячилардан биридир. Бироқ муаммо шундаки, мен бу даражадаги ўйинни 25 ёшимда намойиш этганман. Шундай экан, мени Канте билан таққослаш ноўрин.

Бу мавсум у Чемпионлар лигасида ўйнамади. Энди у ҳар тўрт кунда майдонга тушишига тўғри келади. Қўшимчасига терма жамоада ҳам. Ўйинлар кўп бўлади, хуллас, кейинги мавсум унинг учун оғир ўтади” – деб Макелеленинг сўзларини келтириб ўтди Reuters агентлиги.