Макелеленинг эски таниши уни премьер-лигага чақирди

11 январь, 23:35 286

Уэльснинг премьер-лигадаги вакили "Суонси" ўз таркибига франциялик собиқ жаҳон чемпиони Клод Макелелени қўшиб олди. 
Гап шундаки, "Суонси" 43 ёшли мутахассис билан 2016/2017 мавсум сўнггига қадар шартнома имзолади. Макелеле жамоада бош мураббий Пол Клементга ёрдам беради. 
Маълумот учун Клемент ва Макелеле аввал ПСЖ ва "Челси" ҳам бирга фаолият олиб боришган.
Эслатиб ўтамиз, "Суонси" премьер-лиганинг ўтган 20та тур якунларига кўра 15 очко жамғарган ҳолда 19-поғонани эгаллаб турибди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.