Макгрегор Мейвезердан оғирроқ: Супер жанг олдидан вазнлар ўлчанди (Видео)

  • 26 август, 2017, 11:17
  • 0
  • Бокс

Тошкент вақти билан 27 август куни тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда енгилмас боксчи – 5 вазн тоифасида чемпион бўлган кичик Флойд Мейвезер бокс қоидалари асосида жанг қилади.

Узоқ кутилган супер жангдан бир кун аввал анъанага кўра ҳар икки спортчи иштирокида вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди ва ҳар иккиси белгиланган ўрта вазн 69.85 кг. лимитини бажаришга муваффақ бўлди.

Конор Макгрегорнинг вазни 69.39 кг, Флойд Мейвезернинг оғирлиги эса 67.81 кг. бўлди. Қуйида вазн ўлчаш маросимидан видеолавҳани томоша қилинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!