Макгрегор Мейвезерга қарши жанг учун расман тайёргарликни бошлади

6 апрель, 13:00 1037

Макгрегор Мейвезерга қарши жанг учун расман тайёргарликни бошлади


Енгил вазн тоифасида UFCнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор америкалик боксчи Флойд Мейвезерга қарши жанг учун расман тайёргарликни бошлади.

Бу ҳақда The Sun нашри аралаш жанглар спорт устасининг мураббийи Жон Каванагнинг сўзларига таяниб хабар қилган. Мутахассиснинг сўзларига кўра, жанг шу йилнинг ўзидаёқ ташкил қилинади.

Floyd_Mayweather_vs. conor mcgregor

Ўйлайманки, жанг албатта, ташкил қилинади. Ҳозир биз шунинг ҳаракатидамиз, аммо бунга тўсқинлик қиладиган бир қанча нарсалар ҳам йўқ эмас. Мен бу йил жанг ўтказилишига ишонаман. Одамлар нима деса ҳам ўзлари билади, биз машғулотларни бошлаганмиз, – дейди Каванаг.