Макгрегор боксдаги фаолиятини давом эттиради

UFC чемпиони Конор Макгрегор беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан бўладиган жангдан сўнг боксдаги фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жангчи ва америкалик боксчи ўртасидаги тўқнашув 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Менга бокс ёқади. У мен учун доимо қадрли бўлган. Келажакда бокс жангларида қатнашишни давом эттираман. Шунингдек, ММА жангларини ҳам иштирок этаман, – дейди Макгрегор.

29 ёшли Макгрегор аралаш яккакурашлар беллашувларида 24 жанг ўтказиб, 21 ғалаба (18 нокаут) ва 3 мағлубият қайд этган. У илк марта 2015 йили UFC чемпионига айланган. Ўтган йили Нейт Диасга қарши жангда 3 миллион доллар ишлаб, ташкилот тарихида рекорд гонорарга эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!