Максим Шацких: Жамоаларимиз муваффақият қозонса, қувониб кетаман

Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланган Максим Шацких Протасов клуби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бирига айланган ҳужумчи, шунингдек, Олий Лига баҳсларида жорий мавсум етакчилари борасидаги мулоҳазаларини ҳам билдирди.

– Максим, нима деб ўйлайсиз, Протасов номидаги тўпурарлар клуби футбол учун керакми?

– Ҳа, албатта! Бу ҳар қандай футболчи учун қўшимча рағбат ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу лойиҳа қардош республикаларни ҳам футбол атрофида яқинлаштирди.

– Сизга ҳужумчи сифатида бир вақтнинг ўзида учта тўпурарлар клубига аъзо бўлиш қанчалик қизиқ?

– Жудаям ёқимли! Демак, яшил майдонда ўтказган шунча вақтим бекор кетмаган. Голларим эса жамоавий меҳнатларим ҳосиласи деб биламан.  Мен учун голларим жамоага ғалаба билан бирга мухлисларга қувонч бахш этиши ҳам муҳим эди. Афсуски, ватанимда ушбу клубга ўхшаш Биродар Абдураимов ва Геннадий Красницкий тўпурарлар клубида хорижий жамоалар тўп сурувчи футболчиларнинг урган голлари ҳисобга олинмайди. Ахир кўпчилигимиз хорижий чемпионатларда тўп сурамиз...

–  Протасов клубига аъзо футболчилар билан кимлар билан шахсан танишсиз?

– Умуман олганда, ҳаммаси билан! Кўпчилиги билан турли вазиятларда танишганмиз. Қайсилари биландир бир жамоа сафида ўйнаганмиз, қайсилари билан эса рақиб сифатида учрашганмиз.   

– Клуб асосчиси – Олег Протасовнинг ўйинларини эслай оласизми?

– Албатта, эслайман! Асосан собиқ иттифоқ терма жамоаси таркибидаг ўйинлари ёдимда қолган. У жуда тезкор ва ижодкор футболчи эди ва ўйиннинг гостандарт қарорлари балан ажралиб турарди. У шунингдек жуда кўп голлар уриш билан биргаликда голли узатмаларга ҳам муаллифлик қилган.Унинг 1985 йилги собиқ иттифоқ чемпионатида урган 35 тта голи ҳамон энг юқори натижа бўлиб турибди.  Ёш футболчилар учун шуниси қизиқ ва ибратлики, Протасов бу натижани қайд этган вақтда 21 ёшни қаршилаган эди. У ҳалигача, собиқ иттифоқ таркибида кирувчи мамлакатлар ичида “Кумуш тўп”ни қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади. Унинг 1985-86 йилги мавсумда қўлга киритган натижасидан ўша йилда фақатгина голландиялик тўп устаси Ван Бастен бир мавсумда 37 та гол билан яхшироқ кўрсаткич қайд этган эди. Ундан кейинги ўринни яъни “Бронза бутса” эса 33 голга муаллифлик қилган австриялик Тони Польстер ҳамда Чолакка насиб қилганди. Яна шуниси аҳамиятлики англиялик афсонавий футболчи Гари Линекер мавсум давомида 30 ту гол билан кучли учликдан четда қолганди.

– Ўзбекистон чемпионатидаги ҳолатга ҳам қизиқасизми?

– Ҳа. Имконият бўлиши билан нафақат Ўзбекистон балки Осиё миқёсидаги бошқа мусобақалар натижаси билан ҳам танишаман.  Клубларимиз ва миллий терма жамоамиз муваффақият қозонганда эса доимо қувонаман. Шуни қайд этишим лозим, футболмиз йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Бу эса сўзсиз мени қувонтиряпти.

– Қайси ўзбек клубига мухлислик қиласиз?

– Пойтахтнинг “Бунёдкор” клубига. Ушбу жамоада клубга фаолиятининг катта қисмини бахш этган дўстим, Виктор Карпенко ишлайди. У ҳозирда Тошкент клубининг мураббийлар штаби аъзоси. Шу билан биргаликда Фарғонанинг “Нефтчи” клубини ҳам кузатиб бораман. У ерда ҳам яқин дўстларимдан бири Андрей Фёдоров ўз фаолиятини олиб боради. Мен у билан нафақат дўстман балки, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам бирга тўп сурганмиз.

– Назарингизда жорий йилда қайси жамоалар совринли ўринларни қўлга киритади?

– Ўйлашимча, ушбу чемпионатда у қадар катта ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Тўрт жамоа совринли ўринлар учун курашади булар – Тошкентнинг “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва Қаршининг “Насаф” клублари.

– Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчи ҳозир нима билан машғул?

– Ҳозирда Киевнинг “Динамо” (U19) жамоасига янги иқтидорлар топиш ва уларни асосий жамоага етиштириб беришга ёрдам бермоқдаман.

– ... Уйда эса ишончли таянч!

– Ҳа! Ажойиб оилам бор! Турмуш ўртоғим Олеся ва икки нафар қизим бор. Каттаси – Рената институтни якунлаяпти, кичиги – Кристина тўққизинчи синф ўқувчиси, аёлим эса бу жараённи назорат қилади. Ҳа, менинг таянчим ишончли, ва шу сабаб доимо хотиржамман. Оила мен учун дунёда энг муқаддас тушунча!

SPORTS.uz ахборот порталининг украиналик ҳамкор журналисти Виктор Ерёмин-Хохлюк тайёрлади


P.S: Ҳамюртимиз Максим Шацкихдан ташқари, узоқ йиллар давомида Қаршининг "Насаф" клубида кўрсатган ўйинлари билан мухлислар олқишига сазоқвор бўлган ва ҳозирга "Қизилқум" футболчиси ҳиобланувчи Артур Геворкян ва "Нефтчи" сафидаги ўйинлари билан танилган яна бир ҳужумчи Акмал Холматовлар ҳам Олег Протасов тўпурарлар клуби аъзоси ҳисобланади. 

Хусусан, Геворкян ҳисобида 119 та гол бўлса, Акмал Холматов 118 та муваффақиятли зарбага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!