“Малага” ПСЖ футболчисини ижарага олмоқчи

Испаниянинг “Малага” клуби Франциянинг ПСЖ жамоаси хавбеки Лукас Моурага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

Испанлар бразилиялик футболчини қишдаёқ ижарага олмоқчилар ва у билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзоламоқчилар.

Маълумот учун, Моура бу мавсум парижликлар сафида ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Моура бу мавсум Франция чемпионатида 5 та баҳсда иштирок этди ва 1 гол киритиб, яна шунча голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!