"Малага" ҳимоячисидан айрилди

Испаниянинг “Малага” клуби ҳимоячиси Диего Гонсалесда тиззаси билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Шу боис 22 ёшли испаниялик футболчи қайта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишига тўғри келади. Унинг соғайиб кетиши учун эса камида 3-4 ой вақт талаб этилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Гонсалес жорий мавсум Ла Лиганинг жами 4та учрашувида иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!