Мальдини: “Барселона” Верратти учун энг зўр жой

15 июнь,2017, 09:36 280

Мальдини: “Барселона” Верратти учун энг зўр жой

Италия футболи афсоналаридан бири Паоло Мальдини ПСЖда тўп сураётган ҳамюрти Марко Верраттига тезроқ “Барселона”га ўтишни маслаҳат бермоқда.

“Верратти – ғайриоддий футболчи. Мен уни жуда қадрлайман. Агар у ПСЖни тарк этса ва янги жамоада фаолият бошласа, албатта ўсишга эришади деб ўйлайман. Шубҳасиз, “Барселона” Верратти учун энг зўр жой бўлар эди”, - дейди Мальдини Calciomercato нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Верраттининг ўзи ҳам Каталония супер клубида тўп суришни жуда ҳам ҳохламоқда. Айтиш керакки, бундан аввалроқ у “кўк-анор ранлилар” етакчиси Лионель Месси олдига ўз агенти билан бориб, бу масалада маслаҳатлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.