Мальдинининг профессионал теннисдаги дебюти омадсиз чиқди

Италиялик машҳур футболчи Паоло Мальдини профессионал теннисда дебют қилди. 49 ёшли “Милан” афсонаси Милан шаҳрида ўтаётган “Челленжер” туркумига мансуб турнирнинг жуфтлик баҳсларининг биринчи даврасида шериги Стефано Ландонио билан мағлубиятга учради.

Соврин жамғармаси 43 минг еврони ташкил этувчи мусобақада Мальдини–Ландонио жуфтлиги Томаш Беднарек(Полша) ва Давид Пел(Голландия) жуфтлигидан ҳар иккала сетда бир хил – 1:6, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув 42 дақиқа давом этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!