“Мальмё” мухлислари: Ибрагимович бир тиззада ҳам ўйнай олади

26 апрель,2017, 09:05 368

“Мальмё” мухлислари: Ибрагимович бир тиззада ҳам ўйнай олади

Швециянинг “Мальмё” клуби мухлислари “Манчестер Юнайтед”нинг жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиққан ҳужумчиси Златан Ибрагимовични қўллаб-қувватлади.

Мухлислар “Юргорден”га қарши(3:2) баҳсда Златанга аталган баннерлар кўтариб чиқишди. Унда “Хўш, Златан – сен Швеция чемпионатида бир тиззада ҳам ўйнай оласан”, деган ёзувлар туширилган эди.

Маълумот учун, Златан футболчилик фаолиятини айнан “Малмё”да бошлаган.