“Ман Сити” “Ливерпуль”га жавобсиз 5 та гол урди

 

Англия чемпионати 4-тур марказий ўйинида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ливерпуль” футболчиларини қабул қилди.

Мазкур беллашувда “шаҳарликлар” 5:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинга бурилиш ясаган воқеа 37-дақиқада, “Ман Сити” 1:0 ҳисобида зафар қучаётганида рўй берди. Садио Мане тўпни оёқлари билан ушлаб қолишга уринди, аммо рақиб дарвозабони Эдерсон билан тўқнашиб кетди.

Ҳакам сенегаллик футболчини майдондан четлатди, ҳушини йўқотган Эдерсон эса махсус замбилларда майдонни тарк этди. Якунда Пеп Гвардиола жамоаси 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Манчестер Сити – Ливерпуль 5:0

Голлар: 1:0 – 24 Агуэро, 2:0 – 45 Габриэл Жезус, 3:0 – 53 Габриэл Жезус, 4:0 – 77 Сане, 5:0 – 90 Сане.

Манчестер Сити – Эдерсон (Браво, 45), Данило, Стоунз, Менди, Отаменди (Мангаля, 71), Фернандиньо, де Брюйне, Сильва, Уокер, Габриэл Жезус (Сане, 57), Агуэро.

Ливерпуль – Миньоле, Матип, Морено, Александер-Арнолд, Клаван, Фирмино (Соланке, 67), Жан, Салах (Окслейд-Чемберлен, 46), Вейналдум (Милнер, 58), Мане, Хендерсон.

Огоҳлантиришлар: Отаменди (6), Александер-Арнолд (19), Фернандиньо (28).

Четлатиш: Мане (37).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!