“Мана бу камбэк” ёхуд Аҳмедовнинг жамоаси кубок ярим финалида!

Ҳозиргина Хитой Футбол Ассоциацияси кубоги чорак  финали доирасида “Шанхай СИПГ” ва “Тяньцзинь Сунцзян” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Тяньцзиньда ўтган баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” кейинги босқичга чиқиши  учун камида шунча гол уриши талаб этилар эди.

Аммо Андре Виллаш-Боаш шогирдлари бу ишни аъло даражада уддалашди.

Биринчи бўлимда Халк дубль қайд этган бўлса, иккинчи бўлимда Оскар ва Женг Жиюнлар томонидан киритилган голлар туфайли ҳисоб 4:0 кўринишига келди ва “Шанхай СИП” ажойиб камбэк қайд этган холда, ярим финалга йўл олди.

Ҳамюртимиз одатдагидек, майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Хитой ФА Кубоги. Чорак финал. Жавоб ўйини

“Шанхай СИПГ” – “Тяньцзинь Сунцзян” 4:0 (2:0)

Голлар: Халк(6, 45+1 пенальтидан), Оскар(53), Женг Жиюн(70).

Биринчи ўйин: 0-3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!