"Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед" билан бирлашди

25 май, 16:41 686

Манчестер етакчи жамоаларидан ҳисобланган “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари 23 май куни “Манчестер Арена”да содир бўлган теракт қурбонларига ўзаро ёрдам бериш учун ўзаро бирлашишга қарор қилди.

“Қизил иблислар” матбуот хизматининг хабар тарқатишича, манкунианлар We Love Manchester Emergency Fund жамғармасига £ 1 млн миқдоирда ёрдам пули ажратадиган бўлди.

Қайд этиш лозим, америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти вақтида содир бўлган ушбу ҳодисада 22 киши ҳалок бўлган ва 120 киши турли даражада жароҳатланган.