“Манчестер Сити” 20 ёшли ҳужумчисини 25 млн еврога сотмоқчи

28 июнь,2017, 10:36 368

“Манчестер Сити” 20 ёшли ҳужумчисини 25 млн еврога сотмоқчи

 

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси равҳбарияти нигериялик ҳужумчи Келечи Ихеаначони сотишни режалаштирмоқда.

Mirror нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” иқтидорли футболчини 25 миллион еврога сотмоқчи.

20 ёшли футболчига айни вақтда “Лестер” ва “Суонси” клублари, шунингдек, “Вест Хэм” жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 2016/17 йилги мавсумда Ихеаначо АПЛнинг 20 ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.