"Манчестер Сити" АПЛда мутлақ рекорд ўрнатди

“Манчестер Сити” клуби кеча Англия премьер-лигасининг 17-турида “Суонси”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба “шаҳарликлар”нинг жорий мавсумдаги кетма-кет 15-ғалабаси бўлди. Улар бу кўрсатгич борасида АПЛда мутлақ рекорд ўрнатишди.

Маълумот учун, бу кўрсатгич борасидаги аввалги рекорд “Арсенал”га тегишли эди. Арсен Венгер қўл остидаги “канонирлар” қаторасига икки йил премьер-лигада кетма-кет 14та ғалаба (2001/02, 2002/03) қайд этишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!