“Манчестер Сити” Алексис Санчесни 40 млн фунтга сотиб олишга тайёр

20 июнь, 16:35 171

“Манчестер Сити” Алексис Санчесни 40 млн фунтга сотиб олишга тайёр

 

Хабарингиз бор, бир неча ойдан бери “Манчестер Сити” “Арсенал” футболчиси Алексис Санчесга қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалаётганди.

Бугун маълум бўлишича, “шаҳарликлар” чилилик ҳужумчи учун 40 миллион фунт беришга тайёрликларини билдиришган. Агар лондонликлар ушбу трансферга розилик билдиришса, Санчес ёзда Манчестерга кўчиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арсен Венгер Санчес жамоада қолишини айтиб ўтганди.