“Манчестер Сити” “Арсенал”нинг узоқ йиллик рекордини такрорлади

235

“Манчестер Сити” “Арсенал”нинг узоқ йиллик рекордини такрорлади

 

Англия чемпионати 16-турида “Манчестер Сити” жамоаси “Олд Траффорд”да “МЮ” футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғалабали серияни 14 учрашувга етказиб олди.

14 ўйинда иборат ғалабали серияни “Арсенал” жамоаси 2001/2002 йилги мавсумда қайд этганди. “Манчестер Сити” эса мазкур рекорд натижани такрорлади.

АПЛ 16-туридан кейин “Манчестер Сити” жамоаси очколари сонини 45 тага етказиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади. “МЮ” 35 очко билан иккинчи, “Челси” 32 очко билан учинчи ўринда бормоқда.