"Манчестер Сити" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

13 март, 16:41 345

Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Бенжамин Хенрихс "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича "шаҳарликлар" Бенжаминни сотиб олишга жиддий бел боғлашган. "Манчестер Сити" ўз скаутларини 15 март куни бўлиб ўтадиган "Атлетико" - "Байер" учрашувини кузатиб бориш учун Мадридга юборган.
Таъкидлаш керакки, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда жамоанинг ҳимоя чизиғида жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Ўз навбатида 20 ёшли Хенрихснинг трансфери "Манчестер Сити"га 20 миллион фунтга тушиши мумкин.