"Манчестер Сити" Браво ўрнига супердарвозабон топди

24 март, 23:00 813

 

 

Бу мавсумда дарвозабонлардан куйган "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар мавсумида асосий эътиборини маҳоратли посбон топишга қаратади.

Айни пайтда испаниялик мутахассис бир қатор дарвозабонларни қўлга киритиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Лекин замонавий футболда гранд клублар дарвозасини қўриқлаётган кучли дарвозабонларни осонликча қўлга киритишнинг иложи йўқ.

Гвардиола катта клубларга футболчи тарбиялаб бюджетини бойитишга эътибор қаратадиган жамоаларга эътибор қаратди ва "Бенфика" дарвозабони Эдерсон Мораесни олишга қарор қилди.

Бу дарвозабоннинг трансфер нархи 37 миллион еврони ташкил қилмоқда. Оёқда зўр ўйнаёдиган Эдерсон бу мавсум "Бенфика"нинг 32 та учрашувида қатнашди.

SPORTS.uz