“Манчестер Сити” Чемпионлар лигасида бешта гол уриб армонда қолган биринчи жамоа бўлди

16 март, 08:08 461

“Манчестер Сити” Чемпионлар лигасида бешта гол уриб армонда қолган биринчи жамоа бўлди

 

 

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки учрашувида “Манчестер Сити” футболчилари “Монако”ни 5:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, кейинги босқичга чиқолмади. “Монако” ўз майдонидаги жавоб учрашувида 3:1 ҳисобида зафар қучиб, инглизларни мусобақадан чиқариб юборди.

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола бошқараётган жамоа Европа чемпионлар лигасида битта учрашувда бешта гол уриб, кейинги босқичга чиқолмаган биринчи жамоа бўлди.

Шунингдек, “Манчестер Сити” икки учрашувда олтида гол урганига қарамай, мусобақадан чиқиб кетган биринчи жамоа бўлди.

SPORTS.uz