“Манчестер Сити” Доннарумма учун 120-150 млн евро беришга тайёр

22 март, 19:15 402

“Манчестер Сити” Доннарумма учун 120-150 млн евро беришга тайёр


“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти “Милан” жамоасининг иқтидорли дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўтган ноябрь ойида “шаҳарликлар” “Милан”га бу борада таклиф билан чиққан, бироқ томонлар молиявий шартларни келиша олишмаганлиги айтилган эди.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, “Манчестер Сити” раҳбарияти  18 ёшли футболчи учун 120-150 млн евро беришга тайёр. Инглиз клуби Доннаруммани Жо Харт ва бир хил ўйин намойиш этмаётган Вилли Кабальеро ҳамда Клаудио Бравога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

gianluigi_donnarumma

Италиялик футболчининг бошқа жамоа ўтиш-ўтмаслиги унинг “рассонерилар” билан шартномасини узайтириш-узайтирмаслигига боғлиқ. Томонларнинг амалдаги келишуви 2018 йил ёзида якунига етади.