"Манчестер Сити" Клишига ўринбосар топди

11 апрель,2017, 14:10 379

Франциянинг "Монако" клуби ҳимоячиси Бенжамен Менди фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттриши мумкин.
Гап шундаки, 22 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манкуанликлар Менде учун 35 млг евродан воз кечишга тайёр. Таъкидлаш керакки "шаҳарликлар" Мендини мавсум якунлангач жамоани тарк этадиган Гаэль Клишининг ўрнида кўришмоқда.
Маълумот учун, Бенжамен "Монако" сафига ўтган йилнинг ёзида "Марсел"дан 15 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.