"Манчестер Сити" "Ливерпуль"га қарши баҳс олдидан йўқотишга учради

"Манчестер Сити" сардори Венсан Компани Англия Премьер-Лигаси 4-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши баҳсда иштирок эта олмаслиги мумкин.

"The Telegraph" хабарига кўра ҳимоячи Бельгия термасининг Гибралтар(9:0)га қарши баҳсда кичик жароҳат олган ва шу боис, "шаҳарликлар"нинг сўнгги икки машғулотларида иштирок этмаган.

Унинг "Ливерпуль"га қарши баҳсда иштирок этиш сўроқ остида бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс эртага 16.30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!