“Манчестер Сити” Мбаппени ўз сафига қўшиб олишдан бош тортди

25 апрель, 18:13 325

“Манчестер Сити” Мбаппени ўз сафига қўшиб олишдан бош тортди

 
“Манчестер Сити” клуби “Монако” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш учун ортиқ уриниб кўрмайди.

Goal нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” монегаскликлар билан футболчининг трансфери борасида музокаралар олиб борган, бироқ томонлар футболчининг трансфер нархи борасида келиша олишмаган.

Француз клуби ўз футболчиси учун 130 миллион евро сўраган. Шу сабаб инглиз клуби курашдан чиқишга қарор қилишган. Мбаппе бу мавсум 1 Лигада 24 ўйинда 13 гол (8 пас)га муаллифлик қилган.