“Манчестер Сити” футболчиси рақиб жамоага ўтиб кетади

4 апрель, 16:30 636

“Манчестер Сити” футболчиси рақиб жамоага ўтиб кетади

 

 

 

Англия премьер-лигасида чемпионлик учун курашолмаган “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда жамоанинг аксарият футболчилари билан хайрлашишини эълон қилган.

Манчестерни тарк этадиган футолчилардан бири Пабло Сабалетага ҳозирдан жамоа топилди. Тажрибали ҳимоячи эркин агент сифатида “Вест Хэм” таркибига қўшилиши мумкин.

Аргентиналик футболчи “Манчестер Сити” таркиь ида икки марта Англия чемпиони бўлган. Лекин айни пайтда у Гвардиолани қизиқтирмайди.

Сабалета “Вест Хэм” билан уч йиллик шартнома имзолаши мумкин.

SPORTS.uz