“Манчестер Сити” ҳаммани қўйиб юбораётган пайтда “МЮ”…

26 май,2017, 17:41 1182

“Манчестер Сити” ҳаммани қўйиб юбораётган пайтда “МЮ”…

“Манчестер Сити” жамоаси бир нечта футболчи билан хайрлашаётган бир пайтда, “шаҳарликлар”нинг азалий рақиби “Манчестер Юнайтед” ўз футболчиси билан шартномани узайтирганлигини эълон қилди.

Гап Антонио Валенсия ҳақида кетмоқда. Эквадорлик футболчи янги келишувга кўра 2019 йилгача “қизил иблислар” сафида тўп суради.

“Манчестер Юнайтед” – 2009 йилдан буён менинг борлиғимдир ва мен бу  жамоа билан янги шартнома тузганимдан жуда хурсандман. Менга ишонч билдираётгани учун мураббийга раҳмат айтаман. Аминманки, келгуси мавсум барча фронтларда бирдек, кучли ўйин намойиш этамиз. Шу ўринда оиламга, жамоадошларимга, шерикларимга ва албатта мухлисларга мени қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат деб қоламан”, - деб айтиб ўтди эквадорлик футболчи шартномага имзо чекканидан сўнг.

Бундан бир неча кун илгари эса Валенсия мухлислар томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.