"Манчестер Сити" ҳозирги таркиб учун ПСЖданда кўп пул сарф этгани маълум бўлди

11 сентябрь,2017, 20:33 512

Спорт тадқиқодлари маркази(CIES Football Observatory) кучли бешлик чемпионатларида иштирок этадиган жамоаларнинг ҳозирги таркиби  учун сарф этган маблағларини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, "Манчестер Сити" клуби ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарф этгани маълум бўлди. Ундан сўнг эса Франциянинг ПСЖ жамоаси бораётганлигини кўришимиз мумкин бўлади.

Тўлиқ рўйхат билан эса қуйида танишасиз.

1. «Манчестер Сити» (Англия) — € 853 млн,

2. «ПСЖ» (Франция) — € 850 млн,

3. «Манчестер Юнайтед» (Англия) — € 784 млн,

4. «Челси» (Англия) — € 644 млн,

5. «Барселона» (Испания) — € 628 млн,

6. «Реал» (Испания) — € 497 млн,

7. «Ювентус» (Италия) — € 470 млн,

8. «Ливерпуль» (Англия) — € 437 млн,

9. «Арсенал» (Англия) — € 416 млн,

10. «Тоттенхэм Хотспур» (Англия) — € 361 млн.