"Манчестер Сити" ҳужумчисини "Боруссия Д"га сотмоқчи

15 май,2017, 18:45 393

“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Келечи Ихеначони Дортмунднинг “Боруссия”сига сотиб юбориши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабар беришича “шаҳарликлар” 20 ёшли нигериялик футболчи учун “Боруссия”дан 20 млн евро талаб қилмоқда.

Шунингдек, Ихеначонинг хизматларига "Хоффенхайм" ва "Саутгемптон" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Бу жамоалар Келечини ижарага олишни режалаштиришмоқда. Аммо, улар ҳам имкон бўлса футболчини тўлиқ сотиб олиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Габриэль Жезус “Манчестер Сити”га келганидан сўнг Ихеначонинг асосий таркибдан жой олиш имкониятлари деярли қолмади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.