"Манчестер Сити" иккита супер ҳарид учун 100 млн фунт сарфламоқчи

24 май, 15:00 443

“Манчестер Сити” клуби ёзда “Тоттенхэм”дан ҳимоячи Кайл Уокерни ва “Арсенал”дан ҳужумчи Алексис Санчесларни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

ESPN нашрининг маълум қилишича “шаҳарликлар” юқоридаги икки футболчи учун 100 млн фунтдан воз кечишга тайёр. Футболчиларнинг ҳар бири таҳминан 50 млн фунтдан баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бавария” Санчес учун “Арсенал”га 58 млн евро беришга ва унинг ўзига эса йилига 13 млн евро маош тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Бавария" Санчесни бой қилмоқчи>>>

Ана холос! Санчесни кетиб қолишидан қўрққан "Арсенал" унга йилига 20 млн евро бермоқчи>>>