“Манчестер Сити” мавсумни ғалаба билан бошлади

13 август, 01:14 558

“Манчестер Сити” мавсумни ғалаба билан бошлади

Бундан бир неча дақиқа илгари Англия Премьер-Лигаси 1-туридан ўрин олган “Брайтон” хамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Унда “шаҳарликлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ўз ҳисобига илк 3 очкони ёздириб қўйди.

Англия Премьер-Лигаси. 1-тур

Брайтон – Манчестер Сити 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 70 Агуэро, 0:2 – 75, автогол Данк.

Брайтон – Райан, Сальтор, Даффи, Данк, Зуттнер, Марч (Кнокерт, 77), Стивенс, Проппер, Браун (Мерфи, 24), Гросс, Хемед (Мюррей, 60).

Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Стоунз, Отаменди, Фернандиньо, Уокер, Данило (Сане, 68), де Брюйне, Сильва, Агуэро (Бернарду Силва, 83), Габриэл Жезус (Стерлинг, 78).

Огоҳлантиришлар: Габриэл Жезус (29), Стерлинг (82).