"Манчестер Сити" раҳбарлари "Арсенал" футболчисига ишонч билдирмайдиган бўлди

26 март,2017, 22:45 546

 

Таркибни кучайтириш борасида бош қортираётган "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал" таркибига киролмай "Борнмут"да ижара асосида тўп сураётган Жэк Уилширга ишонч билдириш фикридан қайтди.

Англия терма жамоасининг истеъдодли футболчиси бир йилдан сўнг эркин агентга айланади. "Арсенал" Уилшир билан алоқани шу ёздаёқ узмоқчи. Гвардиоланинг фикридан қайтиши футболчининг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермагани билан изоҳланди.

Жек Уилшир жорий мавсумда "Борнмут" таркибида 25 та ўйинда қатнашиб, ўзини деярли кўрсата олмади.

SPORTS.uz