"Манчестер Сити" ва "Ювентус" Алвес борасида музокараларни якунлаш арафасида ёхуд бразилиялик футболчи энди АПЛда ўйнайди

18 июнь, 11:10 134

“Манчестер Сити” ва “Ювентус” жамоалари бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеснинг трансфери борасидаги музокараларнинг якуний босқичини ўтказишмоқда. Football Italia нашрининг хабар беришича, 34 ёшли футболчи “шаҳарликлар”  учун 5,7 млн еврога тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алвес “Ювентус” сафига 2016 йил "Барселона"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум туринликлар сафида жами 33та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У бу мавсум “Юве” билан Италия чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.