"Манчестер Сити" хўжайинлари Гвардиолага янги шартнома таклиф қилишмоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби хўжайинлари мавсум якунлангач жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолага янги шартнома таклиф қилишни режалаштиришмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 47 ёшли испаниялик мутахассис билан амалдаги шартномани яна 4 йилга узайтиришмоқчи. Агар, Гвардиола ушбу келишувни имзоласа таҳминан 90 млн евро ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Манчестер Сити”га 2016 йилда келган ва 3 йиллик шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!