“Манчестер Сити” яна бир футболчиси билан хайрлашди

25 май,2017, 20:50 696

“Манчестер Сити” яна бир футболчиси билан хайрлашди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби расмий сайтида ярим ҳимоячи Хесус Навас жамоани тарк этаётганини эълон қилди.

Июнь ойи охирида 31 ёшли хавбекнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси ниҳоясига етади ва янги шартнома имзоланмайди.

Маълумот учун, Навас 2013 йил “Севилья”дан Манчестерга келган эди. Ҳозирга қадар испаниялик футболчи “шаҳарликлар” сафида 183 та баҳсда майдонга тушиб, 8 бор гол киритишнинг уддасидан чиққан. Бундан ташқари шерикларини 39 бор голли узатма билан та`минлаганини айтиш жоиз.

“Манчестер Сити” билан Навас Англия чемпиони(2013/14) бўлди ва икки бор Англия Лига кубогини(2014, 2016) қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бундан аввал эса Пабло Сабалета ҳам “шаҳарликлар” сафини тарк этиши ҳақида эълон қилинган эди.