“Манчестер Сити” янги дарвозабон харид қилди

“Манчестер Сити” клуби “Бенфика” дарвозабони Эдерсон Мораэсни 35 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди. Португалия чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва бу йилги мавсумда икки карра кубок соҳиби бўлган “Бенфика” жамоаси посбони март ойининг охирида 23 ёшни қарши олган эди.

– “Манчестер Cити” менга ёқадиган жамоа. Пеп Гвардиола “Манчестер Cити”да кундан-кунга ўсиб бормоқда. Мураббий жамоанинг келажаги учун ёшларни танламоқда, – дейди Эдерсон.

– Жамоада менинг қарорим ҳам муҳим роль ўйнайди. Мен ҳар доим инглиз футболида ўйнашни орзу қилар эдим ва энди уни амалга ошириш учун кетяпман. “Манчестер Cити” ажойиб жамоалардан бири. Кейинги мавсумда биз совринларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

Шаҳзода Абдуллаева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!