"Манчестер Сити" янги футболчилар учун 300 млн фунт сарфламоқчи

30 май,2017, 13:40 407

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврини жуда фаол ўтказишмоқчи.

Қайд этиш лозимки, “шаҳарликлар” ўтган ҳафтада 43 млн фунт эвазига “Монако”дан  Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олишган эди. Шу кунларда эса “Бенфика”нинг бразилиялик голкипери Эдерсон ҳам “Сити” таркибини тўлдириши кутилмоқда. Унинг трансфери эса таҳминан 33-35 млн еврога баҳоланмоқда.

Хабарларга қараганда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Аниқроғи, “Манчестер Сити” ёзги трансферлар учун 300 млн фунт сарфлашни режалаштирган.

Улар шунингдек “Тоттенхэм”дан Кайл Уокер, “Монако”дан Бенжамен Менди,  “Атлетик”дан Эмерик Лапорт ва ПСЖдан Маркиньос каби футболчиларни сотиб олишмоқчи.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.