"Манчестер Сити"да бирорта ҳам учрашувда ўйнамаган дарвозабон Англия терма жамоасига чақирилди

«Манчестер Сити» клуби дарвозабони Ангус Ганн Англия терма жамоасининг Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинига чақирилди.

Унга кўра 21 ёшли футболчи терма жамоа сафида ҳамкасби Жек Батлэндни алмаштирди. Боиси, “Сток Сити” дарвозабони бармоғини синдириб олди ва 4-6 ҳафта майдонга туша олмайди.

Қайд этиш лозимки, Ганн шу пайтгача “Сити”нинг бирорта расмий учрашувида иштирок этмаган. У жорий мавсумни Чемпионшипнинг 16-поғонасида бораётган “Норвич Сити” клубида ижара асосида ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ганн бунгача Англия терма жамоасининг турли ёш тоифаларида ўйнаган. Унинг отаси Брайан Ганн ҳам дарвозабон бўлган ва ўз вақтида Шотландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!