"Манчестер Сити"ни тарк этадиган яна бир футболчи номи аниқ бўлди

9 июнь, 14:20 458

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Делф ёзги трансферлар даврида жамоадан кетиши мумкин. “Шаҳарликлар” 27 ёшли Англия терма жамоаси футболчиси билан ҳайрлашишмоқчи.

Telegraph нашрининг хабар беришича, “Манчестер Сити” Делфни 12 млн фунтга сотишни режалаштирмоқда. Аммо, ҳозирча бу борада аниқ таклифлар йўқ.

Маълумот учун, Делф 2015 йилдан буён “Манчестер Сити” таркибида ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум жами 13та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга.