“Манчестер Сити”нинг эътибори Алексис Санчесга қаратилмаган

 

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Арсенал” клуби ва Чили термаси ҳужумчиси Алексис Санчеснинг “шаҳарликлар” сафига қўшилиши мумкинлигига ўз муносабатини билдирди.

“Айни жамоага қайси футболчи келиши муҳим эмас, асосийси таркибда ким қолиши. Санчес нинг трансфери амалга ошиши мумкин. Бироқ “Манчестер Сити”нинг режаси айни вақтда унинг трансферига қаратилмаган. Ҳозирда бошқа режалар бор”, – деди Гвардиола.

Маълумот учун, Слексис Санчеснинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!