"Манчестер Сити"нинг икки футболчиси фаолиятини "Севилья"да давом эттириши мумкин

12 июнь, 15:50 333

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчилари ҳисобланган Хесус Навас ва Нолито фаолиятини “Севилья”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда андалусияликлар президенти Хосе Кастро айтиб ўтди.

“Севилья” Хесус Навасни ортга қайтармоқчи. У ажойиб футболчи ҳисобланади.

Нолитога келадиган бўлсак, агар уддаласак у билан ҳам шартнома имзолаймиз. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман”, - дейди Кастро Cadena Ser нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Наваснинг “шаҳарликлар” билан шартномаси деярли якунланди. Нолитоники эса 2020 йилга қадар имзоланган.