"Манчестер Юнайтед" АПЛ да биринчи бўлиб 2000 йилда туғилган футболчини майдонга туширди

21 май,2017, 22:01 593

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Анхель Гомес Англия Премьер лигаси 38-тури доирасида “Кристал Пэлас”га қарши майдонга тушиб, АПЛ да тўп сурган 2000 йилда туғилган илк футболчига айланди.

2000 йил 31 августда туғилган футболчи учрашувнинг 88-дақиқасида тажрибали ҳужумчи Уэйн Рунининг ўрнига майдонга тушди.

Қайд этиш лозим, “Манчестер Юнайтед” ушбу баҳсда “биллур қасрликлар” устидан Жошуа Харроп ва поль Погбанинг урган голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.